Машҳур мураббий “Челси”ни менсимади
Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Англия Премьер-лигасининг энг номдор клубларидан ҳисобланган “Челси”да ишлашга қизиқиш билдирмаяпти.
Ҳозирги вақтда “Челси” раҳбарияти “Брайтон”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятдан кейин Лиам Росеньорни ишдан ҳайдаганидан кейин янги мураббий изламоқда.
Маълумотларга кўра, “аристократлар” Росеньорнинг гранд клубларда ишлаш бўйича тажрибасизлиги муваффақиятсизликларга сабаб бўлди, деган хулоса келган ва энди бошқарувга тажрибали ва кучли мутахассисни жалб қилмоқчи.
Бундай тажриба Нагельсманнда бор, у 2021–2023 йилларда Германиянинг энг қудратли клуби “Бавария”да бош мураббий сифатида яхши ишлаган.
Бироқ The Telegraph нашри маълумотига кўра, ҳозирча “Челси” варианти 38 ёшли мутахассисни қизиқтирмаяпти.
Шунингдек, Нагельсманни “Манчестер Юнайтед” билан ҳам боғлашмоқда.
Нагельсманн клубларда фаолият кўрсатишни истаса, у ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан кейин танлов қилиши мумкин бўлади.

Фикрлар