Машҳур тўпурар оддий жамоага ўтяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

А Сериянинг машҳур тўпурари Андреа Белотти «Кальяри» билан шартнома имзолай олмагани, сабаби эса тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида хабар берилган эди. 

Энди эса тажрибали ҳужумчи яна бир бор омадини синаб кўришга тайёр, фақат бу сафар унинг янги манзили «Кальяри» эмас, балки «Модена» бўлиши кутилмоқда. Нуфузли манбалардан derbyderbyderby.it нашри машҳур инсайдер Фабрицио Романога таяниб, Белотти Даниэле Галлоппа бошқарувидаги жамоага тез орада қўшилиши мумкинлигини ёзмоқда.

Агар келишув амалга ошса, Белотти ўтган ўн уч йил давомида юқори дивизионда ўйнаганидан сўнг яна Б Серияга қайтиб келади. Карьерасининг бошида у айнан шу лигада «Палермо» шарафини ҳимоя қилганини эслатиб ўтиш лозим. 

Шунингдек, Белотти 2016 йилдан 2022 йилгача Италия терма жамоаси сафида 44 та ўйин ўтказган ва миллий жамоа билан биргаликда Европа чемпионига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!