Машҳур тўпурар олис Бразилияга чақиришяпти
Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ҳозир эркин агент мақомида бўлган “Лестер Сити” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жейми Варди ёрдамида сафини кучайтиришни истамоқда.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, Бразилия клуби вакиллари эҳтимолий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун Варди билан аллақачон боғланишган.
39 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш бўйича бир нечта вариантга эга, аммо ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
Варди “Лестер Сити” сафида Англия Премьер-лигаси, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида ғолиб чиққан, шунингдек, икки марта Чемпионшип чемпиони бўлган.
Жейми Варди 2012 йилдан 2025 йилгача “Лестер” шарафини ҳимоя қилган. Футболчи фаолияти давомида “Галифакс Таун”, “Флитвуд Таун”, “Кремонезе” ва бошқа клубларда ҳам тўп сурган. Бундан ташқари, у Англия миллий терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушган.

Фикрлар