Мавсумни "Боруссия"да ўтказган ҳимоячи АПЛга қайтади

Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган Иан Матсен ўтган мавсум "Боруссия"да ижарада ўйнади. Клуб уни олиб қолмоқчи эди, лекин АПЛ жамоаси ҳимоячини сотиб олишга яқин турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, Матсенни "Астон Вилла" ўз таркибига қўшиб олишга қўшиб олиш арафасида. Ушбу трансфер бирмингемликлар учун 37 миллион еврога тушади, клублар деярли келишувга эришиб бўлди. Тез орада футболчининг ўзи билан якуний музокаралар жараёни бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Матсен "Боруссия"да якунига етган мавсум 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!