Мавсумни Қозоғистон клубида ўтказган футболчи Ла Лига клубига ўтди

Қўшни Қозоғистоннинг “Астана” клуби ҳимоячиси Вараздат Ароян фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли арманистонлик футболчи "Кадис" билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Испан клуби раҳбарияти ушбу трансфер орқали жамоа ҳимоя чизиғи кучайишига ишонмоқда.

Ароян жорий мавсум "Астана" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу беллашувларда жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

“Кадис” 36 турдан сўнг 43 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!