Мавсумнинг энг яхши тўпурари "Лестер"га ўтади

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, "Селтик" ҳужумчиси Одсонн Эдуар фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли франциялик футболчи "Лестер" билан шартнома имзолашга яқин турибди. Томонлар 2026 йилга қадар тузилган шартнома шартлари масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Эдуар ўтган мавсум Шотландия чемпионатида 31 та ўйинда рақиб дарвозасига 18 та гол урди ва чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.

“Лестер” ортда қолган мавсумда АПЛда 5-ўринни эгаллади. “Тулкилар” янги мавсумда Европа лигасида иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!