Майдондан ҳайдалсанг, ўзингдан кўр!

“Челси” бош мураббийи Лиам Росеньор жамоа футболчилари учрашув давомида қизил карточка олса, уларни қўшимча жазо чоралари кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Англиянинг мураббийнинг бу масалага эътибор қаратиши бежиз эмас. Ўтган турда “Арсенал”га қарши ўйинда Педру Нету жорий мавсумда “Челси” сафида майдондан четлатилган тўққизинчи футболчига айланди.

Росеньор футболчини биринчи марта қизил карточка олгани учун кечиришга тайёр, аммо бу ҳолат такрорланса, Лиам оқибат жиддий бўлишини таъкидлади.

- Бу жиҳатни яхшилашимиз керак. Менинг вазифам — масъулият маданиятини шакллантириш, ва агар сен хато қилган бўлсанг, бу муаммо эмас, сен уни тан олишинг ва бу яна такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишинг керак.

Аммо агар бу биринчи марта содир бўлса, сен ҳақиқатан ҳам ўз хатонгни англашинг керак. Агар мен нотўғри таркиб танласам ёки бирор жойда хатога йўл қўйсaм, мен жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак, ҳозир айни пайтда менинг футболчиларим ҳам худди шундай қилишлари лозим.

Педру жамоадан узр сўради. Бўлажак учрашувда бизга унинг ёрдами етишмайди. Ҳозир мен фақат интизом яхшиланишини кўришни истайман. Бу фақат Педруга тааллуқли эмас.

Одамлар биз ҳакамлар билан кўп баҳслашамиз, дейишяпти. Ҳақиқатдан ҳам биз кераксиз огоҳлантиришлар оляпмиз. Агар биз ривожланишни ва кўзлаган мақсадларимизга етишни истасак, онгли равишда олдинга қадам ташлашимиз ва бу ҳолат такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, - деди Лиам Росеньор.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!