Майк Тайсон: "Мадримовнинг услуби Кроуфордни ноқулай аҳволга солиб қўйди"
Супер оғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Майк Тайсон Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) ва Исроил Мадримов(10-1-1, 7 KO) ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.
"Теренс кучли рақибга дуч келди, шиддатли жангнинг гувоҳи бўлдик. Кроуфорд сўнгги икки(11-12) раундда борини ташлади. Мадримов доимий ҳаракатда кураш олиб боргани боис, унинг услуби Кроуфордни ноқулай ҳолатга солиб қўйди”, – деди Тайсон Impaulsive подкастида.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув 4 август куни Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтди ва ҳакамларнинг қарори билан Теренс ғалаба қозонганди (115-113, 115-113, 116-112).
Фикрлар