Майк Тайсон: "Мен барчани огоҳлантиргандим"
“Мен ҳаммани Фрэнсиснинг чап ҳук зарбаси ҳақида огоҳлантиргандим”, -деди Майк Тайсон.У Тайсон Фьюри (34-0-1, 24 КО) билан жангга тайёрланаётганда Фрэнсис Нганнуга яхши маслаҳат беришга озми-кўпми ёрдам берди.
Охир-оқибат, собиқ UFC чемпиони оғир вазн тоифасида WBC чемпионига очколар бўйича ютқазди,холос.Аммо учинчи раундда у чемпионни чап ҳук зарбаси билан накдаунтга тушириб қўйди.
"Унинг спарринг пайтида рақибини нокаутга учратганини кўриб,Нганнунинг муваффақиятга ишона бошлагандим.Лекин...бу спорт ва унда шунақаси ҳам бўлиб туради.Нима бўлганда ҳам мен Фрэнсиснинг машғулотларга бўлган муносабатидан фахрланаман.У ҳар бир сўзимни диққат билан тинглади.Ишончим комилки, биз Фрэнсисни яна рингда кўрамиз”, - дея қўшимча қилди “Темир” Майк.
Фикрлар