Майк Тайсон яна жанг ўтказади

  • 2 январь, 2021, 19:50
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон яқинда яна бир шоу жангини ўтказишини тасдиқлади.

“Aлбатта, мен яна жанг қиламан. Бу сафар  янада яхшироқ бўламан. Бу қизиқарли бўлади. Ўзимни яхши ва ишончли ҳис қилдим. Мен буни яна уддалай оламан”, - деди Тайсон.

Маълумки, 28 ноябрь куни Лос-Aнжелесда Тайсон тўртта дивизион бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонсга қарши кўргазмали жангни ўтказган ва бу дуранг билан тугаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!