Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Майкл Биспинг: "Том Аспиналл ММА даги Муҳаммад Али ёки..."

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

UFC Шон-шуҳрат зали аъзоси ҳамюрти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

UFC Шон-шуҳрат зали аъзоси, британлик Майкл Биспинг ҳамюрти Том Аспиналл ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Том — ҳақиқий гигант. У катта бўлишига қарамай, жуда ҳаракатчан. Мен ҳар доим айтаман: Аспиналл — ММА даги Муҳаммад Али ёки оғир вазндаги Жорж Сен-Пьер. Томни Сирил Ганга қарши жангда фаворит деб ҳисоблайман. Бироқ агар француз унинг тейкдаунларини тўхтата олса, бу ўта қизиқарли тўқнашув бўлади", - деди Биспинг 

Эслатиб ўтамиз, Аспиналл (15-3) 25 октябрь куни "UFC 321" турнирида Сирил Ган(13-2)га қарши октагонга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ