Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Майкл Чендлер: "Гейджи Махачевни ютади!"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Америкалик енгил вазн жангчиси чемпионлик кураши борасида фикрларини билдирди.

Америкалик собиқ Bellator чемпиони ва ҳозирда UFC‘нинг етакчи жангчиларидан бири Майкл Чендлер (23-8) эски рақиби Джастин Гейджининг (25-4) титуль борасидаги имкониятларига баҳо берди:
"Гейджи, сўзсиз, кейинги даъвогар. У Махачев - Оливейра жанги ғолибини кутмоқда. Ўйлашимча, Гейджи кейинги йилнинг дастлабки чорагидаёқ тўлақонли чемпионга айлана олади. Хоҳ у Ислам, хоҳ у Чарльз бўлсин, Джастин улардан хоҳлаганини мағлуб қиладиган даражага чиқди. Эндиликда, унда чидам, тезлик, куч ва тейкдаундан қойилмақом ҳимоя мавжуд. Шунингдек, бунақанги камчиликлари устида тинмасдан изланаётган жангчини мағлубиятга учратиш ҳар қандай жангчи учун ўта мушкул вазифа!"

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ