Майкл Чендлер Порье ва Гейджи қарама-қаршилиги ҳақида тўхталиб ўтди.

  • 29 июль, 2023, 13:10
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда собиқ Bellator чемпиони ва UFC титуль жанги иштирокчиси, UFC 291 турнири асосий жангида иштирок этадиган иккала жангчи билан ҳам ўзаро жанг қилиб кўрган америкалик Майкл Чендлер (23-8) ушбу жанг борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Кўпчилик мендан сўрайди: "Кимнинг зарбаси қаттиқроқ?!". Хўш, мен Дастинники дейман. Чунки, у бурнимни синдирган. Унинг ҳар бир йўналтирган зарбаси куч ва ақлнинг комбинациясига ўхшайди. Унинг машғулотларига боқинг, унинг ижтимоий тармоқларига юклаётган видеоларини кузатинг. Бу йигит ўз устида қаттиқ меҳнат қилмоқда. Джастин Гейджи борасида нима дея оламан?! Унда энг устун жиҳат бу - тезлик. У шунчалик тезкорки, ҳар қандай қийин зарбани ҳам сен ҳимояланиб улгурмасингданоқ сенга қадаган бўлади. Агар ушбу зарбалар манзилига етиб боришда давом этса, сиз туядиган оғриққа ҳавас қилиб бўлмайди. Лекин, шундай бўлсада ушбу зарбалар Дастинникичалик оғир дея олмайман. Бундан келиб чиқадики, зарба борасида Дастин, тезлик борасида Джастин устун!".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!