Майкл Кэррик аламли мағлубиятга ким айбодор эканини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Брайтон»га қарши (2:3) учрашувдаги мағлубият ва 2026/2027 йилги мавсум Англия лигаси кубогидан чиқиб кетиш ҳақида фикр билдирди. Манчестерликлар мусобақани 1/16 финал босқичида якунлади.

- Жамоа сифатида юз берган воқеани қабул қила олмаймиз. Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан. Иккинчи бўлим охирида қандай ҳаракат қилганимиз — бу менинг айбим. Биз барчамиз яхшироқ бўламиз. Буни қилишимиз шарт.

Якшанба куни бизни “Фулхэм”га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз яна ғалаба қозонишни бошлашимиз ва буни имкон қадар тезроқ амалга оширишимиз керак. Ҳозирги ҳиссиётлар ёқимсиз.

Биз кўплаб жиҳатлар устида ишлаймиз. Мухлисларнинг танқидини тўлиқ қабул қиламан. Жамоа қандай кўринишда экани, қандай ўйнаётганимиз ва кўрсатаётган натижаларимиз учун масъулият менда. Буни қабул қиламан. Мақтовни ҳам, танқидни ҳам, норозиликни ҳам қабул қилишга тайёрман, - дея Кэррикнинг сўзларини келтирди Sky Sports.

Англия Лига кубогининг 1/8 финалида «Брайтон» «Манчестер Сити» ёки «Норвич Сити»га қарши ўйнайди. Уларнинг ўзаро учрашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!