Мбаппе афсонавий футболчининг рекордини янгилади

Бугун Франция ва Польша терма жамоалари Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ўзаро баҳс олиб борди. Шу куни французлар рақиб дарвозасига 3 та гол уришди ва шундан иккитасини Килиан Мбаппе киритди.

Шу тариқа ПСЖ ҳужумчиси мундиалларда 8 та гол уришга эришган тарихдаги энг ёш футболчига айланди.

Мбаппе саккизинчи голини киритган пайтда 23 ёш 349 кунлик эди. Бунгача эса ушбу рекорд португалиялик футбол афсонаси Эйсебиога тегишли эди. У 1966 йил жаҳон чемпионатларида саккизинчи голини урганида 24 ёшу 182 кунлик бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!