Мбаппе барибир Англияда ўйнайди
ПСЖнинг собиқ футболчиси Тома Мёнье Килиан Мбаппенинг клубдан кетаётганини муносабат билдирди.
25 ёшли тўпурар тез орада “Реал” сафига қўшилиши кутилмоқда.
- Мбаппенинг етти мавсум давомида ПСЖда ўйнаганидан ҳайратланганим йўқ. Париждан кетиш осон эмас. Парижликлар ўйинчини сақлаб қолиш учун бор имкониятларни ишга солади.
Агар Мбаппе шартномани яна бир-икки йилга узайтирганида мен ҳақиқатан ҳайратга тушган бўлардим.
Килиан янгиликка интиладиган, кўпроқ ўрганишни истайдиган футболчи. У нафақат Франция, балки бутун жаҳон тарихида ўз изини қолдирмоқчи.
Вақти келиб, Мбаппе Англи Премьер-лигасида ҳам ўйнайди. Масалан, Криштиану Роналду ҳам худди шундай йўл тутган. Бутун жаҳонга зўрлигингни исботлаш учун ҳамма ерда ҳам ғолиб чиқишинг керак, - деди Тома Мёнье.
Фикрлар