Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппе барибир ПСЖнинг айтганини қилмади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

У ўз билганидан қолмади

Килиан Мбаппе машғулот ва ўйинлардан четлатилганидан кейин клуб билан янги шартнома бўйича музокара бошлашга розилик берганди.

Шундан сўнг томонлар муносабатида илиш кузатилди. Мбаппе майдонга туша бошлади. Мавсумни ПСЖда ўтказишини таъкидлади.

Шунга қарамай, 24 ёшли ҳужумчи ПСЖнинг шартномани узайтириш бўйича таклифини қабул қилмади.

Энди бу масалани клуб хўжайин Нассер Ал-Хелаифий мустақил ҳал қилиши керак. Ҳозирги шартнома мавсум охирида якунланади. Агар янги битим имзоланмаса, ПСЖ Мбаппе учун қилинган харажатларни қоплай олмайди ва катта зиён кўради.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ