Мбаппе Беллингемни “сўндириб” қўйди

Ўтган мавсумда “Реал”га янги келган Жуд Беллингем жамоанинг ҳақиқий қаҳрамонига айланган эди. Англиялик футболчи қисқа фурсатда мадридликларнинг етакчиси ва тўпурарига айланди.

Бироқ, жорий чемпионатда Жуд Беллингем ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Marca ва Transfer News Live нашрлари экспертларининг таъкидлашича, таркибга Килиан Мбаппенинг қўшилгани Беллингемнинг самарадорлигини пасайтириб юборди.

Жуд кейинги пайтда ўзини иккинчи даражали ўйинчига айланиб қолгандек ва Мбаппенинг соясида қолиб кетаётгандек ҳис қиляпти.

Мбаппе янги мавсумда жамоа тўпурарига айланиб бораётган бўлса, Беллингем ҳали голлари ҳисобини очгани йўқ. Манбалар бу вазият англиялик плеймейкернинг кайфиятига ёмон таъсир қилаётганини ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!