
Мбаппе: "Бизнинг бунга вақтимиз йўқ"
Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасида ПСЖга қарши ўйнаш эҳтимолини баҳолади.
- Бу ҳақда ўйлаш - қилиниши мумкин бўлган энг катта хато. Жараён ўтган мавсумни эслатади, ўшанда ҳамма финалда ПСЖ ва "Реал Мадрид" учрашади деб тахмин қилган эди. Бироқ, бундай бўлмади. Шунинг учун мен фақат "Реал" ва чорак финалдаги рақибимиз "Арсенал" ҳақида ўйлаяпман.
Биз барча мусобақаларда қатнашмоқдамиз. Мавсумнинг якуний қисмида катта ютуқларга эришиш имкониятимиз бор ва барча кучимизни ўзимизга ҳамда олдиндаги ўйинларга йўналтиришимиз лозим. Бундай башоратларни кенг жамоатчилик учун, қизиқиш билдириш ёки фараз юритиш ҳуқуқига эга бўлган одамларга қолдириш керак. Бизнинг бунга вақтимиз йўқ, - деди "Реал" ҳужумчиси "Ле Parisien" нашрига берган интервьюсида.
Агар чорак финалда парижликлар "Астон Вилла"ни, испанлар эса "Арсенал"ни мағлуб этса, ПСЖ ва "Реал" Чемпионлар лигасининг ярим финалида учрашиши мумкин.
Фикрлар