Мбаппе бошқа клубга ўтади

Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши унинг укаси Итаннинг фаолиятига ҳам таъсир қилди. 17 ёшли футболчи акасининг ортидан Париждан кетишига тўғри келди.

Итан Мбаппе ПСЖга 2017 йили ўн яшарлигида олиб келинган. Шу пайтга қадар пойтахт клуби тизимида футбол сир-асрорларини ўрганди.

Итан ўтган мавсум асосий таркибда дебютини нишонлади ва мавсум давомида беш маротаба майдонга тушди.

Кенжа Мбаппе акаси ортидан “Реал” тизимига қўшилишни истамади ва ўзига янги жамоа топди. Энди у янги мавсумни “Лилль” сафида бошлайди.

Итан тез орада “Лилль” билан мавсумолди тайёргарлиги бошлайди. Франция клуби йиғин давомида “Дейнзе”, “Мехелен”, “Гент”, “Генк” ва “Вольфсбург” каби жамоалар билан синов-назорат учрашувларида Мбаппенинг маҳоратини синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!