Мбаппе: "Бу ерда "ҳей, тўпни менга бер" дея олмайсан"

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Зальцбург"га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. 26 ёшли форвард Испаниядаги ҳаёти, мослашув жараёни ва Франция терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди. 
 
“Ҳозирда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Сўнгги кунларда энг яхши давримни бошдан кечиряпман. Шу билан бирга, жуда тинчман, танқид эса нормал ҳолат. Агарда одамлар салбий нарсалар ҳақида гапиришни бошласа, фақатгина тинчланиш ва давом этиш керак холос. 
 
Ўзимда жуда катта ўзгаришни сездим. Буни фақат бир ой давомида эмас, доимий равишда амалга оширишим керак. Бундан ташқари, бу клубда доимо рақобатларга тайёр бўлишинг ҳам шарт. 
 
"Қаймоқранглилар" сафида бўлиш, ҳар куни тренировка қилиш, "Бернабеу" стадионида ўйнаш — менинг ҳақиқий орзуим ва тушим эди. 
 
Франция терма жамоаси билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Март ойида қайтишни сабрсизлик билан кутяпман. Миллий терма жамоамга бўлган севгим ўзгармади, саралашда қатнашиб, ёрдам беришни хоҳлайман" " - деди Жаҳон чемпиони. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!