Мбаппе “Евро-2024” олдидан катта гапирди
“Реал”га кўчиб ўтган Килиан Мбаппе Германия мезбонлик қиладиган Европа чемпионатида ўз олдига катта мақсадларни қўйганини таъкидлади.
25 ёшли ҳужумчи мусобақада Франция терма жамоаси сардори сифатида ўйнайди.
- Мен ҳақиқатан ҳам, Европа чемпионатида ғолиб чиқмоқчиман. Бу турнир мен учун Франция терма жамоаси сардори сифатидаги биринчиси бўлади. ва шу боис ҳам бу мусобақанинг аҳамияти жуда катта, - деди Килиан Мбаппе.
Франция терма жамоаси гуруҳ босқичида Австрия, Нидерландия ва Польша терма жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида 79 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 47 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар