Мбаппе ҳакамларни масхарабоз деб атади
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Килиан Мбаппе офсайд туфайли ҳакам билан келишмовчиликка борди. DAZN'нинг қайд этишича, бу "Реал"нинг Месталеда "Валенсия"га қарши кечган ғалабали ўйинида (0:2) рўй берди.
"Қаймоқранглилар"нинг 27 ёшли ҳужумчиси ўйин бош ҳаками Хавер Лопес билан зиддиятга борди. Қайд этилишича, биринчи бўлимдаги вазиятлардан бирида Мбаппе "кўршапалаклар" ҳимоячиларидан тўпни қабул қилиб олиб, ўз жамоасининг ҳужумини ривожлантира бошлаган, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган.
Бўлим охирида трибуна остидаги хонада ўйинчи ҳакам билан баҳслашди, унда Лопес ўз қарорини тушунтирмади, натижада Килиан шундай деди: "Бу ҳакамлар масхарабозлар."
Бу мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди, франциялик футболчи Европа қитъасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Transfermarkt ресурси маълумотларига кўра, унинг нархи 200 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар