
Мбаппе идеал сардорни танлади
Франция терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кимни идеал сардор деб билишини айтиб ўтди.
"Идеал сардорми? Бу – Серхио Рамос. Уда ҳақиқий сардорга хос менталитет бор. Рамос туғилгандан етакчи бўлган — ҳам кийим алмаштириш хонасида, ҳам майдонда. У сардорлик боғичисиз ҳам юраги билан сардор бўлиб қолади", — дея ҳужумчининг сўзларини келтирди MadridXtra.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 39 ёшли Рамос Мексика чемпионатида "Монтеррей" жамоаси сафида тўп сурмоқда. Испаниялик ҳимоячининг клуб билан тузган меҳнат шартномаси жорий йил охиригача амал қилади. Унинг трансфер нархи 1,2 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар