Мбаппе машҳур юлдуз рекордини урди

CHERY AUTO

УЕФА Миллатлар лигаси ярим финалидан ўрин олган Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув 5:4 ҳисобида испанларнинг ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Францияликлар етакчиси Килиан Мбаппе жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, бу учрашувни унутмайдиган бўлди.

26 ёшли ҳужумчи ўйинда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Бу ҳаракатлар Мбаппени Франция терма жамоаси тарихида энг сермаҳсул ўйинчига айлантирди.

2024-2025 йилги мавсумнинг “Олтин бутса”сини қўлга киритган Мбаппе халқаро миқёсдаги самарали ҳаракатлари сонини 80 тага етказиб олди ва бу кўрсаткич бўйича машҳур ҳамюрти Тьерри Анрини ортда қолдирди.

Айни пайтда Мбаппе ҳисобида 49 та гол ва 31 та ассист бор. Тьери Анри футболчилик даврида Франция учун 51 та гол уриб, 27 та голли пас узатган.

Бундан буён Мбаппенинг ҳар бир голи ва ассисти унга янги рекордларни олиб келаверади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию