Мбаппе ниҳоят гапга кўнди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг мавсумни қаерда ўтказиши ҳамон ўз тасдиқини топгани йўқ.
Парижликлар уни машғулотлар ва ўйинлардан четлатган. Мбаппе клуб билан шартномани узайтиришга ҳам, бошқа клубга кўчиб ўтишга ҳам кўнмай келаётган эди.
Таниқли журналист Жюльен Лоренснинг таъкидлашича, Килиан Мбаппе ниҳоят шу ёз ичи “Реал”га кўчиб ўтишга розилик берган. Энди ҳужумчи мадридликлардан расмий таклиф кутяпти.
“Қироллик клуби” Мбаппени бу йил ўз сафига қўшиб олиш учун 200 миллион евро атрофида харажат қилиши керак. Мадридликлар бир йил кутиб, Килианни эркин агент сифатида бадал пулисиз сафга қўшиб олмоқчи.
Агар “Қироллик клуби” мутасаддилари ПСЖга алоқага чиқмаса, Килиан Мбаппе бошқа жамоага ўтиши ёки бир мавсум давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетишига тўғри келади.
Фикрлар