Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппе ўзига ортиқча ишониб юборди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мендан зўри йўқ, деяпти

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзини дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблаш-ҳисобламаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен ҳар доим ўзимни шундай деб биламан, лекин бу жуда шахсий савол. Ҳар кимнинг ўз фикри бор: кимдир мени энг яхшилардан деб ҳисоблайди, бошқалар эса йўқ. Бу баҳсли масала. Ҳамма ҳам мен каби ўйлашга мажбур эмас», — деди Мбаппе журналистлар билан суҳбатда.

Жорий мавсумда 27 ёшли ҳужумчи Испания чемпионати доирасида ўтказилган тўрт учрашувда тўртта гол урди.

«Реал»нинг навбатдаги ўйини сешанба, 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу куни «қироллик клуби» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида ўз майдонида миланлик «Интер»ни қабул қилади. 

Бундан аввалроқ Мбаппе ўтган мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимолини ҳам баҳолаган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ