Мбаппе ўрнига қимматбаҳо юлдуз!

ПСЖ хўжайинлари “Реал”га ўтиб келган Килиан Мбаппега муносиб ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

Парижликлар ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчини Испания чемпионатидан топди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси ҳужумчиси Нко Уильямс парижликлар нишонига тушди.

21 ёшли ҳужумчининг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ бу трансферни 60 миллион еврога ҳал қилиш мумкинлиги айтилмоқда.

Нико якунланган мавсумда Испания чемпионатида 31 та учрашувда бешта гл ва 11 та ассист қайд этди.

Уильямсга “Барселона” ҳам кўз тиккан. Лекин каталонияликлар тўлов борасида парижликлар билан рақобатлаша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!