Мбаппе ўрнини уч суперфутболчи бирга босади
“Пари Сен-Жермен” ёзда “Реал”га ўтиб кетган Килиан Мбаппе ўрнига учта машҳур ўйинчини олиб келишга қарор қилди.
Парижликлар айни пайтда “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчонинг трансферини амалга оширишга яқин турибди. Ҳозир клублар ўртасида музокара кетмоқда ва Санчонинг ўзи ҳам Парижга кўчиб ўтишга рози.
Қолган икки номзод Италия А Серияси юлдузларидир. ПСЖ мутасаддилари “Наполи”нинг асосий фигураларидан бири Хвича Кварацхелия ва “Милан” тўпурари Рафаэль Леау трансферлари бўйича иш олиб бормоқда.
Санчодан фарқли равишда Италияда ўйнаётган грузиялик ва португалиялик юлдузлар анча қиммат туражи. Трансфер экспертлари бу ўйинчилар учун парижликлар камида 80-90 миллион евро харажат қилишига тўғри келишини таъкидламоқда.
Фикрлар