Мбаппе ўзи ўйнашни истаётган клуб номини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсум якунлангач, Париж клубини эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. 

Таниқли журналист Франсуа Галлардо Килиан Мбаппенинг сўзларига таяниб, 25 ёшли футболчи кейинги мавсумни “Реал”да бошлаши ҳақида маълумот берди.

Галлардо Килиан бу гапни қачон ва қаерда айтганига ойдинлик киритгани йўқ.

- Мбаппе менга “Реал”га ўтиш ғояси уни ақлдан оздираётганини айтди, - деб ёзди Франсуа Галлардо.

Журналистнинг ўзи Мбаппенинг Мадридга кўчиб ўтиш имкониятини 60 фоизга баҳоламоқда. Унинг таъкидлашича, ПСЖда ҳам тўпурар ҳужумчини сақлаб қолиш учун ҳали имконият етарли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!