Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мбаппе ўзини айбдор деб ҳисобламоқда

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

У нега бундай фикрда?

Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"ни тушкунликка туширганини ҳис қилмоқда. Бироқ, клубдаги муваффақиятига ишончи комил. Бу ҳақда инсайдер Эду Агирре маълум қилди.

Аввалроқ, Мадрид клуби Ла Лиганинг 11-турида "Барселона"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

25 ёшли франциялик футболчи бутун ўйинни майдонда ўтказди, дарвоза томон учта зарба йўллади ва саккиз маротаба офсайдда қолиб кетди. Унинг иккита голи инобатга олинмади.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум "Реал Мадрид" таркибида умумий 10 беллашувда майдонга тушди. Форвард 6 та гол ва 1 та голли узутма муаллифи бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ