Мбаппе Пеле ва Зиданнинг натижасини такрорлади
Франция миллий терма жамоаси етакчиси Килиан Мбаппе ишончли ўйини орқали бир қатор машҳур футболчиларнинг натижасини такрорламоқда.
Гап шундаки, ҳужумчи иккита мундиал финалида гол урган камсонли ўйинчилар сафидан жой олди. У 2018 йилда Хорватияга битта, ЖЧ-2022нинг ҳал қилувчи беллашувида Аргентинага учта гол урган.
Бундан натижани бутун футбол тарихида бор-йўғи 5 футболчи амалга оширган, холос. Мбаппедан ташқари бразилияликлар - Вава (1958, 1962) ҳамда Пеле (1958, 1970), германиялик Пауль Брайтнер (1974, 1982) ва француз Зинедин Зидан (1998, 2006) иккита ЖЧ финалида гол урган.
Килиан Қатар яшил майдонларида 8 бор рақиблари постига йўл топиб, 2 марта жамоадошлари голига ассистентлик қилган.
Фикрлар