Мбаппе «Реал»га амалга ошмаган Олисе трансфери ҳақида гапирди
«Реал» клубининг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида ҳамюрти Майкл Олисе мадридликлар сафига ўта олмагани ҳақида журналистлар саволларига жавоб берди.
Мбаппе Bild нашрига берган изоҳида Олисе атрофидаги миш-мишлардан хабардор бўлганини айтди. Шу билан бирга, у трансфер жараёнларини ўз тажрибасидан яхши билишини, шу сабабли бу мавзуда эҳтиёткорлик билан фикр билдиришини таъкидлади. «Реал» ҳужумчисига кўра, Олисега бошқа жамоага ўтишни маслаҳат бериш тўғри бўлмасди.
«Бу «Бавария»га нисбатан адолатсизлик бўларди. Ахир бу ҳам жуда катта клуб, у ерда Майкл катта ютуқларга эриша олади», — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, ёзда оммавий ахборот воситаларида «Реал» Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишни истагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ маълумотларга кўра, «Бавария» ўз етакчиларидан бирини қўйиб юборишга рози бўлмаган.

Фикрлар