Мбаппе “Реал”да муаммога дуч келди. Қимматбаҳо юлдуз нимадан норози?

Ёзда “Реал”га кўчиб ўтган Килиан Мбаппе Карло Анчелотти бошқарувидаги ўйинларда ўзининг бор маҳоратини кўрсата олмаяпти.

Айни пайтда 25 ёшли юлдуз катта босим ва танқид остида қолган. Ўз навбатида, Мбаппе ҳам айрим ҳолат бўйича эътироз билдира бошлади.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Мбаппега мураббийлар штаби уни мунтазам 9-рақам позицияда ўйнатаётгани ёқмаяпти.

Килиан чап қанотдан ҳужум уюштиришга мослашган ва ҳужум марказида ўзини ноқулай ҳис қилади. У бош мураббийдан ўзини қанотга қўйишни сўраяпти. Мбаппе кўзлаган жойда “Реал”да Винисиус Жуниор тўп тепади.

Энди Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорни ҳужум чизиғига бир бирига ҳалақит қилмайдиган даражада жойлаш масаласини ҳал қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!