Мбаппе “Реал”да “олифтагарчилик” қилмайди
Килиан Мбаппе ўзишга хос характерга эга футболчи. ПСЖда мураббийлардан уни ўзи истаган позицияда ўйнатишни талаб қиларди.
Хусусан, Мбаппе Париж клубида марказий ҳужумчи вазифасини бажариш ёқмаслиги, унга эркин ижодкор роли маъқул эканини айтиб келган.
Журналист Хосе Феликс Диаснинг таъкидлашича, 25 ёшли форвард “Реал”га бундан талабларни қўймайди.
Манбага кўра, Килиан Мбаппе мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттидан аниқ бир позицияда ўйнатишни сўрамоқчи эмас. Ҳужумчи мураббий уни қайси жойга қўйса, ўша ерда ўйнашга рози эканини билдирган.
Мбаппе болалигидан “Реал”да ўйнашни орзу қилган ва унга жамоада қандай вазифа қўйилишидан қатъи назар, ўйинда иштирок этиш муҳим эканини таъкидламоқда.
Фикрлар