Мбаппе "Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе якунланган сентябрь ойида жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш лозимки, 25 ёшли футболчи ўтган ой "қироллик клуби" сафида жами бешта ўйинда қатнашиб, олтита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Франсиялик ҳужумчи "Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнида жамоадошлари - Винисиус Жуниор, Родриго Гоес, Даниэль Карвахал ва Эдер Милитаодан ўзиб кетди.

Мбаппе "Реал" сафига жорий ёз ПСЖдан кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, Килианнинг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!