Мбаппе “Реал”дан кетадими?
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадрид клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
- Мадриддаги фаолиятим жуда яхши давом этмоқда. Нега кетишим керак?, - деди Мбаппе Marca нашрига.
Франциялик ҳужумчи Мадридга 2024 йилнинг ёзида ўтган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ярмигача мўлжалланган. Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 42 та учрашувда иштирок этиб, 41 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.
Испания чемпионатининг 36-турида “Овьедо” устидан қозонилган ғалабадан (2:0) кейин мадридликлар мавсум тугашига икки тур қолганда Ла Лигада иккинчи ўринни кафолатлади. Чемпионликни эса муддатидан олдин “Барселона” қўлга киритди.

Фикрлар