Мбаппе “Реал”дан хафа бўлди

  • 01 Dec 07:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал”клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб келаётган ёзда “Ливерпуль” марказий ҳимоячиси Иброҳим Конатени трансфер қилиш ғоясидан воз кечганини билиб, хафа бўлди.

Tecno

Бу ҳақда Defensa Central маълумот бермоқда.

Манбага кўра, Мбаппе Франция миллий терма жамоасидаги шериги  мавсум охирида эркин агент мақомида “Қироллик клуби”га ўтиши ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қабул қилган эди.

Килианнинг ўзи ҳам Франция миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлган пайтлар Конате билан “Реал”да бирга ўйнаш ҳақида жуда кўп суҳбатлашган.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Мадрид суперклуби 26 ёшли ҳимоячининг ўйини ва спорт формаси пасайиб кетгани сабабли трансфердан бош тортгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Иброҳим Конатенинг ўзи ҳам, “Реал”га кўчиб ўтиш илинжида “Ливерпуль”нинг янги шартнома тузиш бўйича таклифларини қабул қилмаганди. Энди мерсисайдликлар ўйинчини олиб қолиш бўйича янги уринишларни амалга ошириши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!