Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мбаппе "Реал"нинг режаларида йўқ

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Футболчи ПСЖдан кетмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"га ўтмайди, дея хабар берди "El Chiringuito" нашри. Манбага кўра, 23 ёшли футболчи испан клубининг режаларига киритилмаган.

Яқинда Килиан парижликлар раҳбариятидан норозо бўлганини билдирди. Футболчининг фикрича, клуб берган ваъдаларини бажармаган. ОАВда ҳужумчи қишки трансфер ойнаси пайтида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ клуб раҳбарият бу миш-мишларни рад этди.

Маълумот ўрнида, Мбаппе жорий мавсум барча клуб турнирлар доирасидаги 13 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ