Мбаппе Роналду ҳақида: «У менга маслаҳатлар беради»
Мбаппе Криштиану Роналдуни илгариги кумири, ҳозирги дўсти ва доимий руҳий қўлловчиси сифатида таърифлади.
«Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг афсонавий собиқ юлдузи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Португалия терма жамоаси етакчиси 2009–2018 йиллар оралиғида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган эди.
«Роналду? Илгарилаги йилларда у менинг кумирим эди, ҳозир эса дўстим. У билан бирга вақт ўтказиш менга ёқади. У доим маслаҳат беради, руҳан қўллаб-қувватлаб туради. У яхши билади: мен ҳам ҳар доим уни қўллаб-қувватлайман», – дея Мбаппининг сўзларини The Touchline нашри келтиради.
Ҳозирги пайтда Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрида. Жума куни, 25 сентябрь санасида, Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа Миллатлар лигаси биринчи тури доирасида сафарда Туркияга қарши майдонга тушади.
«Реал» эса Испания чемпионати – Ла Лигада етти турдан сўнг турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда.

Изоҳлар (0)