Мбаппе Серхио Рамоснинг Мадриддаги уйини оляпти

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши ҳақидаги маълумотлар тобора ойдинлашиб бормоқда.

Манбаларнинг ёзишича, 25 ёшли форвард Мадрид шаҳридан ҳашаматли уй сотиб олишга киришди.

Мбаппе “Реал”га узоқ йиллар сардорлик қилган Серхио Рамос яшаган уйни харид қилишни режалаштирмоқда.

Маълумки, Рамос 2005-2021 йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган ва икки йил давомида Мбаппе билан бирга ПСЖда ҳам ўйнаган.

 

Comments

You must be logged in to commet!