Мбаппе “синди”!
Таниқли франциялик журналист Даниэль Риоло Европа Чемпионлар лигаси доирасида пенальтидан гол уролмаган Килиан Мбаппе кескин танқид остига олди.
- Мбаппе ўзида эмас, калласи айланиб қолган. Ҳатто пенальти тепиши ҳам расво. Ҳозир Килиан шу даражада ёмон аҳволдаги уни футболчи дейишга ҳам тил бормайди.
Майдонда у ҳеч нарса қила олмаяпти, ҳеч нарсага эришмаяпти, ҳатто ҳаракат ва югуришида ҳам маъно йўқ. У энг қуйи даражага тушиб бўлди.
Сиз қачондир ўйинчи мана шу тарзда “синиб”, кўздан ғойиб бўлганини кўрганмисиз? Унинг руҳияти шу даражада зиён кўрганки, майдонда нима қилишни билмайди. Борган сари Мбаппе футбол ўйнагиси келмай қолгани ойдинлашиб бормоқда. Менга унинг ичидаги олов сўнгандек кўриняпти, - деди Даниэль Риоло.
Фикрлар