Мбаппе: "Танлов бошқаларнинг ихтиёрида, лекин мен оптимистман"

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Олтин тўп" учун курашдаги имкониятлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Индивидуал мукофот ҳақида гапириш осон эмас. Чунки бу мақтанишдек бўлиб қолади. Ўйлайманки, мен ушбу мукофот учун барча мезонларга жавоб бераман. Кўрайликчи. Танлов бошқаларнинг ихтиёрида, лекин мен оптимистман", - дея Килианнинг сўзларини келтиради "Lequipe".

24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда парижликлар сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!