Мбаппе танқидга ўткир жавоб қайтарди

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе танқидлар остида қолиб кетди. 24 ёшли футболчи клуби билан 2025 йилгача ҳамкорлик қилиш нияти йўқлигини айтганидан кейин ўртада зиддият келиб чиқди.

Килиан Мбаппе ўзига нисбатан бўлаётган танқидларга ўткир жавоб қайтарди.

- Мен бир неча йиллар давомида кўп гол уриб келяпман. Одамлар учун бу одатий ҳолга айланиб қолди.

Биз шунақа жамиятда яшаяпмизки, бир нима қўлингдан келса, улар “Мана шу ишингни яна бир такрорлагин”, дейдиган бўлди.

Шундай экан танқидлар мени безовта қилмайди, - деди Килиан Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!