Мбаппе тўпурарлик бўйича тарихий рекорд ўрнатди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна бир рекорд соҳибига айланди. Миллий чемпиона тнинг 24-турида 24 ёшли футболчи “Лилль” дарвозасига иккита тўп киритди.
Шу тариқа, Мбаппе Франция чемпионатлари тарихида 150 та гол уришни уддалаган энг ёш футболчи номини қўлга киритди. Opta Sports канали тарқатган маълумотга кўра, Мбаппе бу натидани 24 ёшу икки ойлигида қайд этди.
Аввалги рекоржд 1959 йилда ўрнатилган эди. “Ницца” ва “Реймс” ҳужумчиси Жюст Фонтен миллий чемпионатлардаги 150-голини 26 ёшу икки ойлигида урган.
Мбаппе ПСЖга келгунга қадар “Монако” шарафини ҳимоя қилган ва бу жамоа учун ҳам голлар урган эди.
Фикрлар