Мбаппе ва “Реал” жамоатчиликдан нимани яширяпти?
Таниқли журналист Мишель Анхель Диас Килиан Мбаппе атрофидаги вазиятни аниқлаштиришга уринмоқда.
Унинг таъкидлашича, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва “Реал” ўртасидаги келишув январь ойининг ўзидаёқ имзоланади. Ёки томонлар умуман ҳамкорлик қилмайди.
Шунга қарамай, Мбаппе ва “Реал” ўртасида шартнома имзоланган тақдирда ҳам кенг жамоатчиликка ошкор қилинмайди. Томонлар келишувни 2024 йилнинг ёзигача махфий тарзда ушлаб туради.
ПСЖнинг 25 ёшли форвард билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Мбаппе парижликларнинг янги битимини ҳали имзолагани йўқ. Шунингдек, жаҳон футболининг қимматбаҳо юлдкзи қайси жамоани танлаши ҳақидаги саволларни ҳам очиқ қолдирмоқда.
Мбаппе олиш учун “Реал” ва “Ливерпуль” ўзаро рақобатлашяпти. ПСЖ эса, ҳужумчининг қолишидан умидвор.
Фикрлар