Мбаппеда руҳий муаммолар бор
Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг яқинлари бош мураббий Дидье Дешамнинг футболчини терма жамоага чақирилмагани ҳақида айтган сўзларини рад этди. Дешам Килианни фақат спорт сабабларга кўра Миллатлар лигасининг бўлажак ўйинларига жалб этмагани ҳақида гапирган эди.
“Сиз буни хоҳлаганингизча аташингиз мумкин, аммо Килиан бир неча ойдан бери психологик муаммоларга дуч келмоқда. Улар шунчаки пайдо бўлмайди. Бу вақт ва мутахассислар билан ишлашни талаб этади.
Бу [Дешамнинг сўзлари] нотўғри талқин. Ҳаммаси анча мураккаб. Одамларга мажбуран бу қарор мураббийнинг иродаси деб сингдиришмоқда. Энг муҳими, Килиан футбол ўйнаб яна бахтли бўлиши мумкин", - дея Мбаппе атрофидаги инсоннинг сўзларини келтиради L'Équipe
Аввалроқ ОАВда Мбаппе қизни зўрлашга алоқадорликда айблангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди ва натижада Мбаппе Стокгольмга шов-шувли сафаридан сўнг психологик қийинчиликларни кечираётгани маълум бўлди. Шунингдек, футболчи "қироллик клуби"даги фаолиятини қийин бошлаганидан хавотирда экани ҳам хабар қилинганди.
Фикрлар