Мбаппенинг аҳволи яхшиланди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўткир гастроэнтерит ташхиси билан касалхонага ётқизилгач, аста-секин соғлиғи яхшиланмоқда. Бу ҳақда журналист Аранха Родригес ижтимоий тармоқ Х'да (илгари Twitter) хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, француз футболчиси меҳмонхонада аэробика машғулотларини бошлаган.

19 июнь, пайшанба куни "Қироллик клуби" Мбаппенинг касалхонага ётқизилгани ҳақида расмий маълумот берган эди. ОАВ хабарига кўра, ҳужумчининг ҳолати Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "Ал-Ҳилол" билан ўйиндан (1:1) олдин ёмонлашган. Футболчи фақат мевалар билан овқатланиб, сув ичгани, қолган жамоа аъзоларидан алоҳида сақлангани таъкидланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!