Мбаппенинг бурни операция қилинмайди

Кеча франциялик ҳужумчи "Реал Мадрид"да тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижаларини инобатга олиб, клуб операцияни кейинга қолдиришга қарор қилди.

Мбаппе 7 август куни клуб базасига қайтади ва жамоавий машғулотларни бошлайди. Тахминларга кўра, у жарроҳлик амалиётини бошдан кечирмайди, аммо барчаси кейинги текширувларга боғлиқ бўлиб, у таътилдан қайтгач, футболчининг бурни қандай ҳолатда эканлигидан сўнг маълум бўлади.

Айни дамда футболчининг 14 август куни Варшавада "Аталанта"га қарши УЕФА Суперкубогида майдонга тушиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе "Евро-2024"нинг Австрияга қарши ўйинида бурнини синдириб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!