Мбаппенинг мақсади ўзгарди

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе секин-аста испан футболига мослашиб бормоқда. Франциялик форвард Ла Лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш қиляпти.

Килиан ёшлигини эсга олиб, қуйидаги маълумотларни берди.

- 14 ёшимдан менга буюк футболчи бўлишимни айтиб келишади. Лекин ана ўша айтилган гаплар рўёбга чиқиб, катта одам бўлганингдан кейин ўзингни ҳеч нарсага арзимас инсон каби ҳис қилар экансан.

Бошида мен шахсий ютуқларга чанқоқ эдим, менда иштиёқ ва жанговарлик руҳияти юксак бўлган. Ҳозир эса, кўпроқ жамоавий ютуқларга эришишни истайман, индивидуал совринлар унчалик аҳамиятга эга эмас, - деди Килиан Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!